1

Буюк Британия яқин 10 йил ичида мудофаага 270 миллиард АҚШ доллари ажратади

ДУНЁ 23.11.2015, 16:20
Буюк Британия яқин 10 йил ичида мудофаага 270 миллиард АҚШ доллари ажратади

Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон мамлакат яқин 10 йил ичида мудофаа тизимига 178 миллиард фунт стерлинг(270 миллиард АҚШ доллари) сарфлашни режалаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақда “Аргументы и факты” хабар бермоқда.

Кэмероннинг сўзларига кўра, ажратиладиган маблағ махсус хизмат кучларини қўллаб-қувватлашга сарфланади. Бундан ташқари 5 минг кишидан иборат икки илғор бригада тузилиши ҳам кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, MI5 ва MI6 разведка хизмати ҳамда телефон қўнғироқларини тинглаш билан шуғулланувчи ҳукумат алоқа маркази ишчи-хизматчилари сафи кенгайтирилади.

Бундан олдин ҳорижий ОАВда мамлакат ҳукумати томонидан 138 та ҳарбий самолётни сотиб олишни режалаштирилаётгани ҳақида хабар тарқатганди.  

Кэмерон мудофаа тизимига ажратиладиган маблағ мамлакатнинг хавфсизлиги ва гуллаб яшнашига хизмат қилиши кераклигини ҳам таъкидлаб ўтди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1