АсосийJamiyat

Кадастр учун тўлов қанча? Имтиёз борми?

Қишлоқ жойларида бажарилган кадастр ишлари учун қандай ҳақ тўланади? Кадастр хизматлари учун ҳақ тўлашда фуқароларнинг айрим тоифалари учун имтиёзлар борми?

Раҳим Кўчаров, Тошкент вилояти

Тўлқин Абдуллаев, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари:

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги "Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 186-сонли қарори билан тасдиқланган давлат хизматлари нархларини тўғри қўлланиши тартибига кўра, умумий майдонни аниқлашда уларнинг ҳуқуқий мақомидан қатъи назар, инвентаризациядан ўтказилаётган ер участкасида жойлашган барча иморатлар ва иншоотларнинг умумий майдони ҳисобга олинади.

Юқоридаги қарор билан тасдиқланган кадастр ҳужжатларини техник инвентаризациядан ўтказиш ва расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибига асосан қишлоқ жойлардаги майдони 100 кв.м.дан ортиқ бўлган якка тартибдаги турар жойлар учун кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун белгиланган тўловнинг энг кўп миқдори энг кам ойлик иш хакининг бир баравари миқдорида белгиланган. Бунда қишлоқлар, овуллар кўзда тутилган.

Кадастр хизматлари учун ҳақ тўлашда аҳолининг айрим тоифалари учун имтиёзлар белгиланмаган.

 

    Бошқа янгиликлар