1

Бомбани эслатувчи уйғотгич яратган мактаб ўқувчиси компенсация талаб қилди

ДУНЁ 24.11.2015, 11:26
Бомбани эслатувчи уйғотгич яратган мактаб ўқувчиси компенсация талаб қилди

Бомба ясаганликда ноҳақ айбланган техаслик мактаб ўқувчиси Аҳмад Муҳаммаднинг оиласи ҳукуматдан компенсация талаб қилди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.  

 Юристлар маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги хат билан Ирвинг шаҳри ҳокимияти ва ўқувчи таҳсил олган мактаб маъмуриятига мурожаат қилган.

 Маълумотларга кўра, ўқувчининг ота-онаси шаҳар ҳокимиятидан 10 миллион, таълим муассасасидан 5 миллион доллар компенсация талаб қилмоқда.

 Компенсация 60 кун ичида тўланмаган тақдирда  ўқувчининг адвокатлари судга мурожаат қилиши таъкидланмоқда.

 “Муҳаммаднинг отаси ўғли билан бўлган воқеадан жуда аччиқланган. У ўғлига нисбатан муносабатни камситиш деб баҳоламоқда”, — дейилади хабарда.    

 Адвокатларнинг таъкидлашларича, 14 ёшли ўқувчи ўзига нисбатан қўйилган айбловдан қаттиқ руҳий тушкунликка тушган.  Юз берган ҳодисадан сўнг “Муҳаммаднинг оиласи АҚШда хавф-хатардан холи яшаш имкониятидан мосуво бўлган”. Бундан ташқари, адвокатлар ноҳақ айбловни туҳмат деб баҳолади.

 Эслатиб ўтамиз, Аҳмад Муҳаммад шу йилнинг 16 сентябр куни мактабга ўзи ясаган уйғотгични олиб келганидан сўнг  ҳибсга олинган эди.  Муҳаммаднинг ихтироси ўқитувчига шубҳали кўринади. “Мен ўз ихтироимни кўрсатиш орқали ўқитувчим билан муносабатларимни яхшиламоқчи эдим”,— дейди 14 ёшли ўсмир.

 

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1