1

Синай ярим оролидаги портлаш оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

ДУНЁ 24.11.2015, 12:19
Синай ярим оролидаги портлаш  оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Мисрнинг Синай ярим оролидаги портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда “Газета.ru”.

Бироз аввал парламент сайловлари жараёни кузатувчилари яшаётган отелда портлаш содир бўлганди.  Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида бир нафар полициячи ҳам бор. Бундан ташқари, яна 12 киши тан жароҳати олган, улардан тўққиз нафари ҳам полициячилар.  

Портлаш Синай ярим оролидаги “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи фаол Эль-Ариш шаҳрида юз берган. Бу шаҳарда бироз аввал бортида 224 киши бўлган А321 самолёти ҳалокатга учраган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1