1

Париж терактлари ташкилотчиси Франция пойтахтига яна бир ҳужумни режалаштирган

ДУНЁ 25.11.2015, 11:28
Париж терактлари ташкилотчиси Франция пойтахтига яна бир ҳужумни режалаштирган

Франциядаги терактлар ташкилотчиси Абдулҳамид Абауд Парижнинг Ла-Дефанс туманида яна бир ҳужум режалаштирилгани маълум бўлди, деб хабар беради “Газета.ru”

Париж прокурори Франуса Моленнинг маълум қилишича, террористлар 18 ва 19 ноябрь кунлари Ла-Дефанс туманига икки марта ҳужум уюштиришни режалаштирган.  

 Париждаги терактлар чоғида у одамларга қарата ўқ узилаётган кафе яқинида бўлган.  Давомли терактлардан беш кун ўтиб террористлар бошлиғи полициячилар томонидан отиб ташланганлиги таъкидланди.  

Париждаги фожеа юзасидан қидирув ва тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.   Париж прокуратураси уйини террорчиларга ижарага берган Жавад Бен Дау исмли шахсга нисбатан айблов эълон қилган. Прокурорнинг айтишича, Бен Дау террорчилик ташкилоти фаолиятидан бехабар бўлган бўлиши ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Париж терактларига алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинганлардан 124 нафарига нисбатан айблов эълон қилинган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1