1

Ҳиндистонда кучли ёғингарчиликлар оқибатида 170 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

ДУНЁ 25.11.2015, 12:12
Ҳиндистонда кучли ёғингарчиликлар  оқибатида 170 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Ҳиндистон жанубидаги  Тамилнад маъмурий маркази Ченнай шаҳрида  камида 1,1 минг миллиметр ёғингарчилик кузатилди. Бу ҳақда “TASS” хабар бермоқда.

Ҳиндистон метеоролигия департаментининг маълумотларига кўра, бундай ёғингарчиликлар мамлакат тарихида илгари кузатилмаган. Ўтган бир неча кун ичида метеорологлар томонидан  139 миллиметр ёғингарчилик  қайд этилган.

Ноябрь ойида Карнатака штатининг маъмурий маркази Бангалор шаҳрида 290 миллиметрдан кўпроқ ёғингарчилки кузатилди.  Бу эса мамлакат учун рекорд натижа ҳисобланади.

Селни юзага келтирган кучли ёмғир оқибатида Ченнай ва Тамилнаднинг бошқа ҳудудларида ой бошидан бери 170 дан ортиқ киши ҳалок бўлган,400 мингдан ортиқ киши эса ноқулай об-ҳаво шароити туфайли уйларини тарк этишга мажбур бўлган.

  

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1