1

Канада 2016 йилнинг мартига қадар 25 минг суриялик қочоқларни қабул қилади

ДУНЁ 25.11.2015, 14:32
Канада 2016 йилнинг мартига қадар 25 минг суриялик қочоқларни қабул қилади

Канада 2016 йилнинг мартигача 25 минг суриялик қочоқларни қабул қилади. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Жейн Филпоттнинг сўзларига таяниб, “ТАСС” хабар бермоқда.

“Канадага йил охиригача 10 минг муҳожир келади, қолган 15 минг нафари 2016 йилнинг январь ва февраль ойларида тўлиқ қабул қилинади”, - деди Филпотт

Вазир шунингдек, муҳожирларнинг транспорт ҳаражатлари ва бошпана билан таъминланиши масъулиятини ҳукумат ва бошқа ҳомийлар ўз зиммасига олишини таъкидлади. У яна Канада ҳудудига кириб келаётган ҳар бир муҳожир турли юқумли касалликларни аниқлаш бўйича чуқур тиббий кўрикдан ўтказилишини ҳам қўшимча қилди. Ҳукумат томонидан ёлғиз аёллар, тўлақонли оилалар, кекса ота-оналарига ҳамроҳлик қилувчи эркаклар ҳам қочоқ сифатида қабул қилинади.

Иордания, Ливан ва Туркия ҳудудида жойлашган  ижтимоий лагерлардаги қочоқлар Канадага йўналтирилади. “Биз 25 минг муҳожирни эмас, балки 25 минг нафар янги канадаликни қабул қиламиз" , - деди мамлакат бош вазири Жастин Трюдо. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1