1

Ўзбекистон сайёҳлар учун хавф-хатардан холи мамлакатлар рўйхатида

ДУНЁ 25.11.2015, 15:06
Ўзбекистон сайёҳлар учун хавф-хатардан холи мамлакатлар рўйхатида

Жаҳон ва иқтисодиёт институти террорризмни ўрганиш миллий консорциуми томонидан тақдим этиладиган халқаро терроризм бўйича манбага таянган ҳолда ҳисобот тайёрлади. Бу ҳақда “12news.uz” хабар бермоқда.    

Мазкур ҳисобот дунёнинг 162 та давлатида терроризм трендлари  ўзгаришларининг батафсил таҳлили ҳисобланади. Таҳлил натижаларига кўра, Ўзбекистон Япония, Жанубий Корея, Финляндия, Польша, Латвия, Сингапур сингари ижтимоий ва иқтисодий ҳаётига терроризм таъсир ўтказмаган 38 та давлатлар рўйхатига киритилди.

“Ўзбектуризм” Миллий Компанияси маълумотларига кўра, Ироқ, Афғонистон, Нигерия, Покистон ва Сурия каби мамлакатларда терроризм хавфи энг юқори ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Ўзбекистон “Терроризмдан холи мамлакатлар рўйхати”дан ўрин олганлиги ҳақида хабар берган эдик.

 

   

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1