АсосийJamiyat

Ўзбекистондаги иккита йирик банкнинг давлат улушлари сотувга қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси “Тошкент” фонд биржаси орқала икки тижорат банкнинг давлат акцияларини сотувга қўйди.

Uzdaily нашрининг Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази маълумотларига таяниб хабар беришича, Ўзбекистон “Туронбанк” АТБ 63,1% давлат акциялари улушини бошланғич $29,9 миллионга сотади. Шунингдек, Давлат рақобат қўмитаси “Алоқабанк” АТБнинг 47,6% акцияларини ҳам бошланғич $42,72 миллионга сотувга қўйди.

Давлат акцияларининг илк савдоси 4 декабрь куни ўтказилади

 

    Бошқа янгиликлар