1

Путин ва Олланд Кремлда “Ислом Давлати”га қарши кураш масаласини муҳокама қилишади

ДУНЁ 25.11.2015, 16:15
Путин ва Олланд Кремлда “Ислом Давлати”га қарши кураш масаласини муҳокама қилишади

Музокаралар 26 ноябрь куни Москвада бўлиб ўтади.

Кремль матбуот-хизмати: «Музокаралар давомида икки мамлакат етакчилари террористик хавфга қарши курашиш масалаларини муҳокама қилишади. Хусусан, кун тартибига “Ислом Давлати” гуруҳига қарши курашиш масаласи киритилади.

Куни кеча Олланд Вашингтонда АҚШ Президенти Барак Обама билан музокаралар хулосасига кўра Франция ва Россия биргаликда ИШИДга қарши курашишлари мумкинлигини таъкидлаган эди.

Франсуа Олланд, Франция Президенти: «Пайшанба куни мен Москвада бўламан. Франция Россия билан бирга ИДга қарши курашиш борасида иш олиб бориши мумкин».

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1