Бугун дунёга машҳур футболчи, Ўзбекистон терма жамоасининг энг қиммат футболчиси, ҳамюртимиз Одил Аҳмедовнинг таваллуд топган куни.
Бу ҳақда актёр ва халқаро тоифадаги юрист Отабек Маҳкамов ўзининг Instagram'даги саҳифасида хабар қолдирган.
"Ҳурматли Одил, биз сен билан анчадан бери дўстмиз. Мен сени ва оила аъзоларингни жуда ҳурмат қиламан. Сенга ва оила аъзоларингга мустаҳкам соғлик, оилавий ҳотиржамлик тилайман. Доим ғалабалар чўққисида бўлгин!", дея табрик қолдирди Отабек Маҳкамов.
Бугун ярим ҳимоячи 28 ёшни қарши олди.
Фурсатдан фойдаланиб, "Даракчи" газетаси таҳририяти ҳам Одил Аҳмедовни таваллуд айёми билан муборакбод этади!





