1

Обама “Ислом давлати” таҳдидлари даражасини баҳолади

ДУНЁ 26.11.2015, 14:49
Обама “Ислом давлати”  таҳдидлари даражасини баҳолади

“Ислом давлати” террорчилик гуруҳи томонидан АҚШга нисбатан аниқ ва жўяли таҳдид бўлмаган. Бу ҳақда мамлакат Президенти Барак Обама миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчилари билан учрашувдан сўнг маҳлум қилди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

“Дам олиш кунларида шукроналик кунини нишонловчи америкаликларга шуни маълум қиламизки, биз мамлакатимиз тинчлиги учун барча чора-тадбирларни амалга оширяпмиз”, — деди мамлакат Президенти.

Барак Обама шунингдек АҚШ ва унинг иттифоқдошларининг “Ислом давлати” га қарши олиб борилган чора-тадбирлари ўз натижасини берди ва улар янада кучайтирилади. Хусусан, АҚШ ҳарбийлари ва махсус хизмати террорчиларни молиялаштириш ва таъминлашнинг олдини олишга қаратилган ишларни амалга оширмоқда.

АҚШ Президенти ўз мурожаатида ҳозирги кунга қадар “Ислом давлати” га қарши операциялар доирасида Сурия ва Ироқдаги баъзи ҳудудлар террорчилардан тортиб олинганлиги,террорчиларга нисбатан саккиз мингдан ортиқ авиазарбалар берилганлигини ҳам қўшимча қилди.

24 ноябрь куни АҚШ  давлат департаменти мамлакат ҳудудидан ташқарида бўлган фуқароларни тобора ўсиб бораётган террорчилик таҳдидлари хавфидан огоҳлантирган эди.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1