1

Метеорологлар 2015 йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлганини маълум қилди

ДУНЁ 26.11.2015, 16:16
Метеорологлар 2015 йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлганини маълум қилди

2015 йил тарихий кузатишлар даврининг энг иссиқ йили бўлди. Бу ҳақда бутунжаҳон метеорологик ташкилоти маълумотларига таяниб, “РИА Новости” хабар бермоқда.

Кеча чоршанба куни Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилган халқаро конференцияда сайёрамизнинг кейинги йилдаги иқлимини баҳолаш юзасидан бутунжаҳон метеорологик ташкилоти маълумот берди. Унга кўра 2016 йил бу йилгидан ҳам иссиқроқ бўлиши кутилмоқда.   

“2015 йил метеорологик кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлди. Жорий йилда океан сатҳининг энг иссиқ ҳаво ҳарорати даражаси кузатилди. Кейинги йил бундан ҳам иссиқ бўлиши кутилмоқда”, — деди бутунжаҳон метеорология ташкилоти бош котиби Мишель Жарро.

Унинг сўзларига кўра, атмосферадаги илиқ газлар ўзининг максимум даражасига етиб, 2015 йилнинг баҳорида СО2 концентрацияси шимолий яримшарда миллионга 400 қисмни ташкил этди. Бундан ташқари сўнгги пайтларда ер юзининг аксарият мамлакатлари об-ҳаво шароитларига Эль-Ниньо илиқ ҳаво оқимининг кучли таъсири кузатилмоқда.

“Турли саноат газларининг атмосферага чиқарилиши иқлим ўзгаришининг асосий сабаби ҳисобланади. Буни назорат остига олиш мумкин. Бизда бунга етарли даражада имконият ва вақт бор. Келажак авлодда эса бунинг имкони бўлмайди”, — деди Жарро.


 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1