1

Эрдўған: Туркия ҳаво кенгликларига бостириб кирган бошқа самолётлар ҳам худди Су-24 каби уриб туширилади

ДУНЁ 27.11.2015, 10:15
Эрдўған: Туркия ҳаво кенгликларига бостириб кирган бошқа самолётлар ҳам худди Су-24 каби уриб туширилади

Туркия Президенти Тойиб Эрдўған Туркия ҳаво кенгликларига бостириб кирган ҳар бир самолёт худди Су-24 каби уриб туширилишини маълум қилди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

“Агар бугун бизнинг ҳаво чегараларимизни кимдир шу тарифа бузса, биз яна худди шундай жавоб қайтарамиз”, — деди мамлакат Президенти

Шунингдек, у Россия самолёти ҳарбийлар томонидан қабул қилинган тегишли инструкцияларга мувофиқ “автоматик реакция” натижасида уриб туширилганини таъкидлади.

“Бу ҳодиса бизни жуда ранжитди. Шунингдек, ҳолатга нисбатан Россия ҳукумати томонидан мавзуга оид бўлмаган муносабат ва реакциялардан хафамиз”, — деди Эрдўған

Шунингдек, Туркия Президенти ҳукумат томонидан айнан Россияга ёмонлик қилиш режалаштирилмаганини айтиб ўтди. “Ўшанда ракетанинг қайси мамлакатга тегишли эканлиги ноаниқ эди”, — деди у.  Президент гап орасида Москвани “Ислом давлати” билан эмас, балки маълум оппозиция билан курашаётганликда айблади.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Су-24 самолёти Туркия ҳарбийлари томонидан 24 ноябр куни уриб туширилган эди.  Туркия ҳукумати самолёт мамлакат ҳаво чегарасини бузиб кирганлигини ва ҳарбийлар экипажни ўн марта огоҳлантирганини, Россия ҳукумати эса самолёт Сурия ҳаво кенгликларида уриб туширилганини таъкидламоқда.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1