1

Эрдўған истеъфога чиқишини маълум қилди

ДУНЁ 27.11.2015, 11:58
Эрдўған истеъфога чиқишини маълум қилди

Туркия президенти ҳукуматнинг “Ислом давлати” террорчилик гуруҳидан нефть сотиб олаётгани ҳақидаги айбловларга муносабат билдирар экан, бу айбловларнинг ноўрин эканлигини таъкидлади. Бу ҳақда “ГЕО ПОЛИТИКА” сайти хабар бермоқда.

-Террорчилик ташкилотлари Туркия чегарасидан нефт олиб ўтаёгани аниқланса, бундай юклар мусодара қилиниб, Туркия савдо-сотиқ вазирлиги томонидан йўқ қилинади.  

Эрдўған шунингдек, Туркия нефт етказиб берувчи асосий мамлакат Россия эканлигини таъкидлади.

“Россия ҳукумати бизга нисбатан бундай айбловлар эълон қилмаслиги керак эди. Биз ҳеч қачон, қайтариб айтаман, ҳеч қачон  террорчилик ташкилотлари билан мазкур турдаги савдо-сотиқ муносабатларини йўлга қўймаганмиз”,- деди Президент

“Бундай жиддий айбловлар қўйилганда исбот-далилларни ҳам келтириш керак”,-қўшимча қилди у.

“Агар Россия ҳукумати мазкур айбловни исботлай олса, Тойиб Эрдўған истеъфога кетади”,-деди Президент

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1