1

Ўғил фаст-фудини бўлишишни истамагани учун отасини ўлдирди

ДУНЁ 27.11.2015, 12:08
Ўғил фаст-фудини бўлишишни истамагани учун отасини ўлдирди

АҚШнинг Луизиана штатида яшовчи фуқаро отасининг ўлими ва онасини жароғатлаганликда айбланди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Ҳодиса 25 ноябр, чоршанба куни юз берди. 58 ёшли Персиваль Притчет ўз уйида пичоқлаб ўлдирилган ҳолда топилди. Унинг рафиқаси 57 ёшли Рента Притчетт бир неча жойидан жароҳатланган эди. Ҳозирда унга шифохонадан уйига жавоб берилган.

Жиноятни содир этганликда гумондор сифатида уларнинг 32 ёшли ўғли Рональд Притчетт қўлга олинди. Полиция маълумотларига кўра, можаро ота-ота фақат ўзларигагина фаст-фуд буюртма қилганлиги сабабли юзага келган.  

Рональд Миссисипидаги қариндошининг уйидан топилган ва ҳибсга олинган. Унга нисбатан иккинчи даражали қотилликни содир этиш, иккинчи даражадаги қотилликни содир этишга уриниш ва автомобилни олиб қочиш айблари билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1