АсосийShou-biznes

Асилбек Амануллоҳни табриклаймиз!

Бугун “Бойлама”ни куйлаб барча мухлисларни ўзига “бойлаб” олган, “санъатдан кетаман” дея қўрқитиб, айни дамда ижод билан банд бўлган хонанда Асилбек Амануллаҳнинг тавваллуд топган куни.

Уни табриклаб қўнғироқ қилганимизда, айни дамда хонанда таввалуд кунини она шаҳри Андижонда оила даврасида нишонлаётгани маълум бўлди.

Дарвоқе, хонанда тез кунларда ўзининг “Кел-кел” таронасига ишланган видео кетма-кетлик билан мухлсиларни хурсанд қилишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари хонанда 2016 йилга ажойиб фотосессия ҳам ҳозирлаб қўйган.

Фурсатдан фойдаланиб, Асилбекни бугунги айём билан чин қалбимиздан табриклаймиз!

    Бошқа янгиликлар