Сардор Раҳимхоннинг Instagram’даги саҳифасида қолдирилган навбатдаги хабар шу бўлди.
Ушбу рейс тақдири билан қизиқиб “Ўзбекистон ҳаво йўлларининг” аэропорт хизмати билан боғланганимизда, 14:55 да парвоз қилиши керак бўлган самолёт 16:50 да учишини маълум қилишди. Бунинг сабаби эса самолётнинг бошқа шаҳардан кечикиб келганлигида эканлигини маълум қилишди. Айнан қайси шаҳардан эканлигини эса ошкор қилишмади.
Сардор Раҳимхон эса аэропортда тушган селфисига “Эрталабдан бери қолдирилаётган Термиз рейси ва ниҳоят стартга тайёр. Ура!”, дея изоҳ қолдирган.
Суратда Сардор Раҳимхоннинг ёнида хонанда Алибобони ҳам кўриш мумкин.





