АҚШнинг Жанубий Дакота штатидаги деярли барча аҳолиси тарк этган Суэтт шаҳри сотувга қўйилди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.
Кўчмас мулк бўйича савдо агенти Стэйси Монтгомери шаҳарни 250 минг доллар дея баҳолади.
Суэтт Рапид-Ситидан 160 км жанубий-шарқда жойлашган бўлиб, унча катта бўлмаган бар, бир қаватли уй ва бир неча қурилиб битказилмаган бинолардан, хусусан автомобил ғилдирагини алмаштиришга мўлжалланган устахонани ўз ичига олади.
Шаҳар мақомига эга ушбу ҳудуднинг майдони 0,02 кв.км. Унга асфальт ётқизилган автомобил йўли орқали кириб борилади.
1940 йилда шаҳар аҳолиси энг кўп даража-40 кишига етган. Ўша пайтда шаҳарда почта ва дўкон ҳам ишларди. Ҳозирги кунга келиб ушбу кичик шаҳарчада фақат икки киши- шаҳар эгаси Лэнс Бенсон ва унинг рафиқаси яшайди.
Шаҳарни сотиб олган киши унинг номини ҳам ўзгартириши мумкин. Монтгомерининг айтишича, Суэтт шаҳрини сотиб олиш истагини билдирганлар орасида нафақат АҚШ, балки Россия, Хитой, Германия ва Австралия фуқаролари ҳам бор.





