АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 2019 йилгача интернет тезлиги 20 мартага ошади

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2019 йилгача Ўзбекистонда интернет тезлигини ҳозиргидан 20 мартага ошишини таъкидламоқда.

Мазкур жараён Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йилда тасдиқланган 2015-2019 йилларда ахборот-коммуникация технологияларининг манзилли ривожлантириш дастурига мувофиқ амалга оширилмоқда.
Дастур ўзида умумий суммаси 883,7 млн доллардан иборат 9 та йирик инвестиция лойиҳаларини жамлаган, улар орасида қуйидаги лойиҳалар мавжуд:

- мобил алоқа тармоқларини, хусусан,  HSPA+, 4G LTE  технологияларини ривожлантириш;
- қайд этилган ва симсиз кенг полосали уланиш тармоқларини кенгайтириш;
- маълумотлар узатиш магистрал ва мултисервис тармоқларини кенгайтириш, оптик-толали алоқа линияларини қуриш;
- мултимедиа хизматларининг янги турларини жорий этиш ва контентни ривожлантириш учун қулай шароитларни яратиш.
Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш натижасида қуйидагилар кўзда тутилган:
- қайд этилган кенг полосали уланиш портлари сонини 2,2 марта ошириш;
- маълумотлар узатиш тезлигини 20 мартага ошириш;
- 20дан ортиқ янги хизмат турларини жорий этиш, жумладан, IP-телевидения, IP-телефония ва бошқа хизматларни янада ривожлантириш.

 

    Бошқа янгиликлар