Жанубий Кореалик хонанда Psy YouTube’даги расмий каналида ўзининг янги “Daddy” номли қўшиғини жойлаштирди. Бу ҳақда “1news.az” хабар бермоқда.
Видеоклип 9 соат ичида 750 минг марта томоша қилинган. Улардан 80 мингта киши клипга “Ёқади” тугмасини босган.
Бундан олдин эса Сеул шаҳрида Gangnam Style рақсига ҳайкал ўрнатилиши ҳақида маълумот берилган эди. Gangnam Style клипи шу кунгача YouTube’да энг кўп кўрилган видеоролик ҳисобланади. Бу клипга 10,1 миллион киши “ёқади” тугмасини босган. Интернет фойдаланувчилари ўтган уч йил ичида мазкур клипни 2,46 миллиард марта томоша қилган.
Клипни қуйидаги ҳаволада томоша қилишингиз мумкин:





