Ўзбекистонда мода ва дизайн соҳасидаги замонавий изланишлар ва анъаналар ранг-баранглигини ўзида мужассам этган якуний Гала-fashion тадбирида мамлакатимиз ёш дизайнерларининг моделлари намойиш этилди.
Мода ҳафталиги мамлакатимиз мода ва дизайн соҳасини ривожлантириш, миллий анъаналарни асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш, ёш дизайнерларни қўллаб-қувватлаш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим воқеа бўлди. Тадбирга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда 100 ортиқ кўнгилли, моделлар, стилист ва визажистлар иштирок этди, саҳналаштирувчи мутахассислар ва сценаристлар яқиндан ёрдам берди. 70 га яқин дизайнер ўз коллекциясини намойиш қилди.
Мода ҳафталиги дастурига киритилган турли танловлар, маҳорат сабоқлари, муаллифлик намойишларида 730 дан зиёд буюмлар тақдим этилган. Бу мамлакатимизда ўзига хос мода саноати мавжудлиги ва у муттасил ривожланиб бораётганидан далолат беради.





