Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари рейд давомида тунги клубларга ташриф буюрувчи вояга етмаган болаларни аниқлашди.
Йил бошидан бери Самарқанд вилоятида ана шундай фарзанди назоратсиз қолган 17 нафар ота-онани маъмурий жавобгарликка тортишди.
Ота-оналардан ташқари 5 ресторан ва 7 интернет-клуби директорларига қарши маъмурий иш қўзғатилди.
Шунингдек 50 нафар сабабсиз дарс қолдирган ёшлар аниқланиб, ўқув муассасаларига қайтарилди, дея хабар беради Uz24 нашри.





