Тошкентда қиймати 210 минг доллардан зиёд ускуналар ўрнатилган инновацион синф очилди

ЖАМИЯТ 03.12.2015, 09:57
Тошкентда қиймати 210 минг доллардан зиёд ускуналар ўрнатилган инновацион синф очилди

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 327-умумтаълим мактабида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган инновацион ўқув синфи очилди.

Мазкур синфнинг ташкил этилиши Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикаси билан икки давлат раҳбарлари учрашувлари чоғида эришилган келишувларга мувофиқ таълим соҳасида олиб борилаётган самарали ҳамкорликнинг мантиқий давомидир. Бу борадаги лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Корея Республикаси Таълим вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширди.

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг ўринбосари У.Абруев, 327-мактаб директори Д.Абдуллаева, Корея Республикаси Таълим вазирлигининг ахборот хавфсизлиги департаменти бош директори Ли Кёнг Хе ва бошқалар лойиҳа таълим тизимига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, интерфаол ўқув усулларини ривожлантиришга қаратилганини таъкидлади.

Замонавий синф ўқитувчи ва ўқувчилар учун ягона тармоққа уланган планшет компьютерлар, аудио ва видео жиҳозлар, махсус мебель билан жиҳозланган кўп функцияли аудиториядир. Бу ерга умумий қиймати 210 минг доллардан зиёд ускуналар ўрнатилган.

Меҳмонлар инновацион синф имкониятлари намойиш этилган очиқ дарсда иштирок этди.

             

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1