АсосийЖамият

Мустақиллик байрами учун қўшимча дам олиш кунлари бериладими?

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бу ҳақида маълумот берди.

'Мустақиллик байрами учун қўшимча дам олиш кунлари бериладими?'ning rasmi

Жорий йилда Ўзбекистонда “1 сентябрь — Мустақиллик куни” байрам учун қўшимча дам олиш кунлари бўлмайди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълум қилди.

Маълум қилинишича,  Мустақиллик куни муносабати билан 5 иш куни ишловчилар 3 кун – 30 август (шанба), 31 август (якшанба) ва 1 сентябрь (байрам) кунлари ҳамда 6 иш кунида ишловчилар 2 кун – 31 август (якшанба) ва 1 сентябрь (байрам) кунлари дам олади.

Қайд этилишича, қўшимча дам олиш кунлари белгиланмаган ва дам олиш кунлари кўчирилмаган.

    Бошқа янгиликлар