Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида ота ўз болаларини ҳақоратлагани ва уларни аёвсиз уриб-тепиб, калтаклагани акс этган видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.
Билдирилишича, ҳозирда ушбу ҳолат Болалар омбудсманининг Жиззах вилоятидаги минтақавий вакили ва мутасаддилар томонидан ўрганилмоқда. Аниқланишича, Жиззах вилоятида яшовчи фуқаро С.Ш. оилавий низо оқибатида 2 нафар фарзандига жисмоний зўравонлик ҳаракатларини содир этган.
Ҳозирда отага нисбатан қатъий чора кўрилиши ҳамда болаларни хавфсиз муҳитга олиниши, уларга зарур психологик, ижтимоий кўмак кўрсатилиши бўйича ички ишлар органлари ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий Инсон маркази мутахассислари томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан ўз кузатувини давом эттириши, бу борада қўшимча тарзда ахборот берилишини маълум қилган.