АсосийЖамият

Ўзбекистонда жорий йил I ярмида қанча одам озодликдан маҳрум қилинди?

Озодликдан маҳрум қилинганларнинг энг кўп улуши Тошкент шаҳрига тўғри келади.

'Ўзбекистонда жорий йил I ярмида қанча одам озодликдан маҳрум қилинди?'ning rasmi

Жорий йил I ярмида Ўзбекистонда 9 570 киши озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, озодликдан маҳрум қилинганларнинг энг кўп улуши Тошкент шаҳри (1982 нафар), Тошкент вилояти (1244 нафар) ва Фарғона вилояти (1044) ҳиссасига тўғри келган.

Ярим йил давомида республика бўйича Наманган вилоятида бир нафар шахс умрбод озодликдан маҳрум қилинган.

    Бошқа янгиликлар