1

“Йил одами” номи учун “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи раҳбари ҳам “кураш”ди

ДУНЁ 10.12.2015, 10:13
“Йил одами” номи учун “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи раҳбари ҳам “кураш”ди

Американинг Time журнали “Йил одами” номинацияси ғолибини эълон қилди. Унда ГФР Канцлери Ангела Меркель ғолиб бўлди.

"Йил одами" номинацияси ўтаётган йилда дунё саҳнида бўлаётган воқеаларга яхши ёки ёмон маънода таъсир қилган одамларни аниқлайди, дейди Time журнали бош муҳаррири.

Меркелдан ташқари ушбу ном учун Россия Президенти Владимир Путин, Эрон Президенти Хасан Роухани, “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи раҳбари Абу Бакр ал-Боғдодий, АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамплар кураш олиб борди.

Ангела Меркель рўйҳатга дунёдаги сиёсий ва иқтисодий ҳодисаларнинг марказида бўлгани сабабли кирди.

“Йил одами” номинацияси ғолиблари 1927 йилдан эътиборан ҳар йили декабрь ойида нашр бош муҳаррири томонидан аниқланади. 2014 йилда "Йил одами" номига Эбола вирусига қарши курашганлар киритилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1