АсосийSport

“Бавария” “Лион”ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ финалига йўл олди

'“Бавария” “Лион”ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ финалига йўл олди'ning rasmi

Чемпионлар Лигаси ярим финалидан ўрин олган “Лион” – “Бавария” учрашуви якунланди. Унда немислар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Бу ҳақда уфф.уз хабар қилмоқда. 

Учрашувнинг 18-дақиқасида Серж Гнабри “Бавария”нинг илк голини урган бўлса, 33-дақиқада у дублини нишонлади.

88-дақиқада Роберт Левандовски якуний ҳисобни ўрнатди.

“Бавария” ЕЧЛ финалига чиқди, у ерда жамоа “ПСЖ” билан ўйнайди.

ЕЧЛ, ярим финал

Лион Франция – Бавария Германия 0:3 (0:2, 0:1)

Голлар: 0:1 – 18 Гнабри, 0:2 – 33 Гнабри, 0:3 – 88 Левандовски.

    Бошқа янгиликлар