1

Япониялик аёлларга ажрашгандан сўнг дарҳол турмушга чиқишга рухсат берилди

ДУНЁ 16.12.2015, 15:50
 Япониялик аёлларга ажрашгандан сўнг дарҳол турмушга чиқишга рухсат берилди

Япония Олий суди 1898 йилда қабул қилинган япониялик аёллар ажрашганидан фақатгина олти ой вақт ўтгач яна турмуш қуриши мумкинлиги ҳақидаги қонунни мамлакат конституциясига зид  деб топди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

2011 йилда Окаяма шаҳрида яшовчи 30 ёшли аёл мазкур қонунни бекор қилишни сўраб судга мурожаат қилган эди. У муттасил зўравонликлар оқибатида 2008 йилда эри билан ажрашган ва яна турмушга чиқиши учун олти ой ўтишини кутган. Аёл бу ҳолатни ўз ҳақ-ҳуқуқларининг бузилиши дея баҳолаган. Уқонун унинг руҳий ҳолатига салбий таъсир қилгани учун ҳукуматдан 1,65 миллион иена(13,6 минг доллар) миқдорида компенсация талаб қилган.

Никоҳ бекор қилинганидан сўнг олти ой ичида оилада фарзанд туғилса унинг отаси кимлиги ҳақидаги баҳслар келиб чиқмаслиги учун мазкур қонун қабул қилинган эди. Сабаби никоҳ бекор қилингандан кейин бир неча ой ўтгач аёл фарзанд кўрган ҳолларда аёлнинг собиқ эрини боланинг отаси деб ҳисобланган.

1898 йилда қабул қилинган қонунни бекор қилиш тарафдорлари ҳозирда бундай ҳоллар кам кузатилиши, зиддиятли вазиятларда ДНК текширувидан ўтиказиш имкони мавжудлигини таъкидламоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1