1

Тошкентда 3 кун олдин 19 ёшли йигит уриб кетган ЙПХ ходими вафот этди

ЖАМИЯТ 04.09.2020, 13:27
Тошкентда 3 кун олдин 19 ёшли йигит уриб кетган ЙПХ ходими вафот этди

Бир неча кун аввал ЙПХ инспектори катта сержант Салим Умаров Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасида хизмат вақтида ЙТҲга учрагани ҳақида хабюар берилган эди.

Тошкент шахар ИИББнинг хабар беришича, бугун, 4 сентябрь куни соат 7.00 да Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати бригадаси 2 батальони 3-мобиль гуруҳи инспектори катта сержант Умаров Салим Усмонали ўғли ЙТҲ оқибатида олган жароҳатлари туфайли уч кун давом этган ҳаёт учун курашдан сўнг ҳаётдан кўз юмди.

Катта сержантнинг ортида уч нафар вояга етмаган фарзандлари қолди. Тошкент шаҳар ИИББ ходимни унутмайди, унинг оиласига доим ёрдам кўрсатилади.

Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти ва шахсий таркиби фидокор ходимнинг барвақт ўлими муносабати билан марҳумнинг яқинлари ва қариндошларига чуқур таъзия изҳор этади.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1