АсосийShou-biznes

Рустам Саъдиев: “Барон” қўлга чиқиб кетмайди” (FOTO)

Режиссёр Рустам Саъдиевнинг ҳар бир фильми мухлислар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олиниши барчага маълум.

“Барон” номли янги фильми ҳам ҳали суратга олиш ишлари кетаётган вақтдан бошлаб барчанинг этиборини ўзига тортиб улгурди. Рустам Саъдиев билан сайтимиз учун қилинган суҳбат тез кунларда премьераси кутилаётган “Барон” фильми ҳақида бўлди.

—“Барон” фильмини қаерларда суратга олдингиз ва бу жараёнлар қанча вақт давом этди?

—2015 йил май ойларида суратга олиш ишларини бошлаб, сентябрь ойларида овозлаштириш ишларига етиб келдик. Фильм Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида, Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри ҳамда Бойсун туманида, Россиянинг Москва, Туркиянинг Истанбул шаҳарларида бўлиб ўтди.

—Биздаги маълумотларга кўра машҳур актёр Ғассон Маъсуд ҳам филмда рол ижро этган. Ушбу картинада чет эллик актёрлардан яна кимларни кўришимиз мумкин?

—Ғассон Масъуддан ташқари Россия халқ артисти Андрей Смоляков, Виктор Вержбитский, Павел Прилучний ҳамда “Бригада” фильмида ўйнаган Фарҳод Маҳмудовларни фильмда кўришинггиз мумкин бўлади.

—Фильм саунтеректи ҳам куйланди, шундайми?

—Фильмга саунтректни Шаҳзода ижро этди, қўшиқ “Сирдошим” дея номланади. Бу қўшиқ фильм учун махсус тайёрланди.

—Фильмни дастлаб “Лолақизғалдоқ” дея номлаган эдингиз кейинчалик эса “Баронга” ўзгартирилди. Бунинг сабаби нимада?

—“Ўзбеккино” миллий агентлигига фильмни сенарий кўринишда топширганимизда “Лолақизғалдоқ” номи билан топширган эдик. Бу фильмнинг ишчи номи эди. Фильмнинг суратга олиш ишлари баҳорда лолақизғалдоқ униб чиққанда бошлашимиз керак эди. Аммо бу вақтга улгурмадик. Бу ўта муараккаб фильм бўлгани сабабли тайёргарлик ишларига жуда кўп вақт кетди. Суратга олиш ишлари ёзда бошланли. Фильм сюжети ҳам сенарийси ҳам ўзгартириб юборилган, “Барон”да лолақизғалдоққа боғлиқ жой қолмади.

—“Сотқин” фильмингиз ҳам анча муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Мухлислар мазкур фильмни жуда яхши кутиб олишганди. Айнан шу фильм учун “Энг улуғ, энг азиз” мукофотига ҳам лойиқ топилдингиз. Аммо “Сотқин” фильми ҳали кинотаетрларда намойиш қийинаётган бир вақтда қўлларга яъни “пират” дискларга чиқиб кетган эди. “Барон” фильми ҳам шундай бўлмаслиги учун олдиндан қандайдир тайёргарликлар кўриб қўйганмисиз?

—Насиб қилса бу фильм қўлга чиқиб кетмайди. Ҳамма йўл қўйган камчиликларимизни таҳлил қилиб шунга яраша чора-тадбирларни қилиб қўйганмиз.

Дарвоқе, фильмда ўзимизнинг актёрлардан Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов, Улуғбек Қодиров, Жавоҳир Зокиров, Муҳаммадисо Абдулҳаиров, Бекзод Ҳамроев, Ҳабибулла Низомов, Дилноза Кубаева, Шаҳло Темирова, Жамила Ғофурова, Шаҳзода Матчонова, Дилором Эгамбердиева каби актёрларни кўришимиз мумкин бўлади.

 

    Бошқа янгиликлар