ДАИШ жангариларига телевизор томоша қилиш тақиқланди

ДУНЁ 18.12.2015, 14:04
ДАИШ жангариларига телевизор томоша қилиш тақиқланди

ДАИШ террорчилик ташкилоти раҳбарияти ўз жангариларига телевизор кўришни тақиқлади. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Бундай қарор чиқаришдан мақсад террорчилик ташкилоти жангариларини ташкилот фаолияти муҳокама қилинадиган чет эл телеканалларидан чеклаш эканлиги таъкидланмоқда. Шу билан бирга террорчилик гуруҳи аъзоларига телевизорни созлатиш, сотиш ёки сотиб олиш ҳам мумкин эмас.

Тақиқни амалга ошириш мақсадида гуруҳ  командирларига  террорчиларнинг уйларини кўздан кечириш ва турли телевизион техникалар яъни антенна ва бошқа қурилмаларни йўқ қилиш топширилган.

Хабарда келтиришича, ДАИШ ғарбий брендларга қарши фаол кураш олиб боради. Масалан, жорий йилда террорчилик ташкилоти  ҳозирда ўз пойтахти деб эълон қилган Суриянинг Ракка шаҳри ҳудудида Nike компаниясининг кийим-кечаклари сотувини тақиқлаган эди. Мазкур фирма кийимларини кийиш “Ислом қоидаларига зид” эканлиги айтилган эди. Шунингдек, террорчилик ташкилоти томонидан қўлга олинган ҳудудлар аҳолисига инглиз тилидаги “қўпол” сўзлар битилган кийим-кечаклар ва тор житнси шимлар кийиш тақиқланганлиги ҳам айтилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1