Цукерберг қизига жедайлар либосини кийдирди

ДУНЁ 18.12.2015, 14:28
 Цукерберг қизига жедайлар либосини кийдирди

Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг қизи Макснинг “Юлдузлар жанги” фильмидаги жедай кийимини кийиб тушган суратини ўз саҳифасига жойлаштирди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Суратда қизчанинг ёнида “Юлдузлар жанги” фильмини эслатувчи ўйинчоқлар ҳам қўйилганини кўриш мумкин. Цукерберг суратга “Куч шу кичкинтой томонида” дея изоҳ қолдирди.

Хабарда айтилишича, сурат икки миллионга яқин “лайк” тўплаган.

Мазкур сурат Цукербергнинг қизи Макснинг биринчи сурати эмас. Facebook асосчиси бундан олдин ҳам бир неча маротаба қизининг суратларини эълон қилган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1