1

Жанна Фрискенинг фарзандига адвокат Радик Гушин даъво қиляпти

ДУНЁ 18.12.2015, 21:18
Жанна Фрискенинг фарзандига адвокат Радик Гушин даъво қиляпти

Жанна Фриске бош мия саратони касаллиги билан икки йил курашгач вафот этганига ҳам ярим йилдан ошди. Севимли хонанданинг ўлими ҳақиқий фожеага айланди десак муболаға бўлмайди.

Унинг отаси Владимир Фриске ва турмуш ўртоғи Дмитрий Шепелев ҳали ҳамон марҳуманинг бойлигини бўлишиб, унинг икки ёшли ўғли Платонни васийлиги бўйича баҳслашмоқда.

Яқинда эса можароли ишга яна бир шахс аралашди. 32 ёшли адвокат Радик Гушин жажжи Платоннинг отаси Дмитрий Шепелев эмас у эканлигини маълум қилди. Унинг айтишича, 2012 йилда у ва Жанна ўртасида қисқа севги муносабатлари бўлган. Жанна ҳомиладор бўлган, аммо бу ҳақда унга Америкадалиги чоғида айтган — шу тарзда уларнинг йўллари айро тушди, боланинг эса бошқа отаси пайдо бўлди. 

Гушин нимаики бўлмасин ушбу ҳодисанинг ҳақлигини исботлаб бермоқчи, ҳозирда у юристи Геннадий Рашевский билан бирга оталикка даъво аризасини Судга топширди. Владимир Фриске ушбу ташаббусни қўллаб қувватламоқда — у аввал ҳам Шепелев боланинг отаси эканлигига шубҳаланганини ва буни аниқлаш учун ДНК-текшируви ўтказишни талаб қилган, бироқ Шепелевдан рад жавобини олган.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1