1

Ҳиндистонда сигирлар иштирокидаги “Энг яхши селфи” кўрик танлови ўтказилди

ДУНЁ 21.12.2015, 16:52
Ҳиндистонда сигирлар иштирокидаги “Энг яхши селфи” кўрик танлови ўтказилди

Ҳиндистонда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ўртасида сигирлар билан туширилган энг яхши селфилар кўрик танлови ўтказилди, деб хабар беради “Gazeta.ru”.

Маълумотларга кўра, кўрик танлов  Go Seva Parivar компанияси томонидан ўтказилган. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини муқаддас саналмиш ҳайвон билан тушган селфиларини ўзларининг Facebook, Twitter ва WhatsApp`даги саҳифаларига #selfiewithgomata (#онасигирбиланселфи) хештеги остида жойлаштирган.

Акцияни ўтказишдан мақсад мамлакат ҳудудидаги сигирлар  билан боғлиқ вазиятга кенг жамоатчилик эътиборини жалб қилишдан иборат. 2015 йилда сигир гўштини истеъмол қилиш ва уни сотиш мавзуси Ҳиндистон аҳолисини икки гуруҳга ажратиб қўйди. Хабарда айтилишича, ҳинд халқи сигирни муқаддас жонивор ҳисоблайди ва уни сўйиб истеъмол қилиш Ҳиндистоннинг аксарият штатларида тақиқланган.

Акция ташкилотчилари иштирокчиларни турли “ножўя жой”ларда ва “беўхшов” ҳаракатлар билан суратга тушиш ўрнига миллатнинг муқаддас жонивори билан селфи қилишга ундаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1