АсосийShou-biznes

Озодбек Назарбеков "Кетаман дер"

28 декабр куни радиотўлқинлар орқали Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков "Кетаман дер" қўшиғини мухлислар ҳукмига ҳавола этади.

Шунингдек сизни "Буюклар бисотидан" рукнидаги янги альбом кутмоқда. Ўз замонининг маликул каломи - Мавлоно Лутфий ғазаллари ила куйланган қўшиқлар мусиқий альбом кўринишида сизга тақдим этилиши билан бирга, "Ёшлар" телеканалида тайёрланувчи махсус дастур орқали намойиш ҳам этилади.

Мазкур тароналарнинг асосий қисми тайёр бўлди. Янги альбомни кутамиз!

    Бошқа янгиликлар