1

Юнусобод туманида кўчада 4 одам пичоқланди, қурбонлар бор (видео)

ЖИНОЯТ 21.09.2020, 11:06
Юнусобод туманида кўчада 4 одам пичоқланди, қурбонлар бор (видео)

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида қотиллик содир этилганлиги юзасидан хабар тарқалди.

Айни пайтда Бош прокуратура ушбу мудҳиш ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди. 

Аниқланишича, 2020 йил 20 сентябрь куни соат 06.00 ларда Юнусобод тумани, А.Темур кўчасида жойлашган тунги клубидан чиққан шахслар кўчада турган бошқа бир гуруҳ шахслар билан ўзаро жанжаллашган.

Жанжал вақтида, фуқаро С.Х. ёнида бўлган пичоқ билан 4 нафар шахсга бир неча мартотаба тан-жароҳатлари етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Оқибатда, 2 нафар шахс вафот этган, қолган 2 нафарини ҳаёти сақлаб қолинган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан С.Х.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а, л” бандлари, 25,97-моддаси 2-қисми “а, л” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.  

С.Х. процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1