Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг янги хизмати ишга тушди.
Ягона интерактив Давлат хизматлари порталида ишга тушган янги хизмат бола туғилганда бир марталик нафақа тайинлаш масаласини қисқа муддатларда ҳал этиш имконини яратади.
Бунинг учун онлайн тарзда ариза йўллаш кифоя. Хизмат бепул кўрсатилади.





