Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғининг маълум қилишича,биометрик бўлмаган паспортнинг муддати ўтиб кетмаган бўлса, 2015 йил 31 декабрдан сўнг эски намунадаги паспортни янги паспортга алмаштириш чоғида жарима қўлланмайди.
Ўзбекистон фуқароларининг эски намунадаги паспортларини биометрик паспортларга алмаштириш муддати 2018 йил 1 июлгача узайтирилди.





