2020 йил 1 октябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 57 190 (+193) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 178 нафари Тошкент шаҳрида,
- 15 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бугун айни пайтга қадар:
- Тошкент шаҳрида 212 нафар,
- Тошкент вилоятида 95 нафар,
- Наманган вилоятида 44 нафар,
- Андижон вилоятида 9 нафар,
- Жиззах вилоятида 8 нафар,
- Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 5 нафардан бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 53 835 (+378) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 94 фоизга етди.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 883 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.






