Янги коронавирус инфекцияси инсон организмига яхшироқ кириши учун 10 та турли шаклга трансформация қилиши мумкин. «РБК»нинг хабар беришича, бу ҳақда Фрэнсис Крик институти олимлари маълум қилди.
| |
Институт ходимлари COVID-19 тиканлари ўзгариши ва янада ёпишқоқ бўлишини аниқлади. Улар ёрдамида коронавирус инсон ҳужайраларининг ташқи қисмида жойлашган ACE2 оқсилига яхшироқ ёпишади. Бундан ташқари, коронавирус тиканлари ёрдамида организмга киради. «Бу аксарият вирус оқсилларига қараганда вирус рецепторлари ва соғлом ҳужайранинг ўзаро боғланишининг жуда мураккаб жараёнидир. Грипп ва ОИВда активлаштириш жараёни нисбатан оддийроқ кечади», — дейди тадқиқот муаллифларидан бири, университет лабораторияси тадқиқотчиси Дональд Бентон. Бундан ташқари, тадқиқот давомида инглиз олимлари COVID-19 лабораторияда тиканларини бир дақиқада ўзгартиришини, бироқ бу жараён ҳаётда секинроқ кечишини аниқлаган. Университетда таъкидланишича, коронавирус ўзини антитаналар таъсиридан ҳимоя қилиш учун мутацияга учрайди. Олимлар ушбу кашфиёт нима учун COVID-19 бу даражада юқумли эканлиги борасида кўпроқ маълумот бериши мумкин, деган фикрда. |
02.10.2020 23:29
Буюк Британияда коронавируснинг хавфли мутацияси маълум бўлди
