Роспотребнадзорнинг хабар беришича, генида муайян ўзгариши бор одамларга коронавирус инфекцияси юқмас экан.
Ушбу идора маълумотларига қараганда, ушбу ўзгаришни кодлайдиган ACE2 оқсил ёрдамида коронавирус нафас йўлларига ўтади. Айнан мана шу оқсил «вируснинг ўтишини енгиллаштиради ёки аксинча», деб хабар берди ТАСС ахборотига таяниб Yuz.uz.
«Шундай қилиб, генетик вариантларни аниқлаш COVID-19 нинг оғир формасини юқтиришга мойил, шу билан бирга бахтли, яъни «ҳимояланган» одамларни аниқлаш имконини беради», — дейилади хабарда.
Аввал, 5 октябрда Роспотребнадзорда мавсумий касаллик билан шикастланганлар коронавирус, жумладан SARS-CoV-2 инфекциясига қарши иммунитет орттириб олишини таъкидлаганди. Лекин бундай иммунитетнинг қанчалик ишончли эканлиги ҳақида мутахассислар бирон нарса дея олмаяпти.






