АсосийShou-biznes

TravelTV.UZ: “Менинг юртим”да дунё кезамиз!

“Менинг юртим” телеканали мухлислари учун бу йилги Янги йил кутилмаган совғаларга бой бўлди. Каналнинг махсус “TravelTV.UZ” лойиҳаси доирасида махсус ижодий гуруҳ Европа мамлакатларига йўл олди.

Бошловчилар Шаҳзода Муҳаммедова ҳамда Акархўжа Расулов, шунингдек режиссёр Жасур Шаметовларнинг ижодий траекторияси Чехия, Австрия, Франция ва Италия давлатларида намоён бўлди.

Ҳар бир мамлакатнинг диққатга сазовор гўшалари, барчага маълум ва машҳур кўчалари ҳақида ижодкорлар “TravelTV.UZ” дастури орқали сўз юритишди. Шунингдек, Янги йил кайфияти билан ўртоқлашиб, турли репортаж ва лавҳалар, байрам оқшоми эса телекўприк орқали боғланишларни ҳадя этишди.

Шу кунга қадар “TravelTV.UZ” кўрсатувининг 17 та сони эфирга узатилган бўлиб, энди телесаёҳат ҳақида фильм тайёрланмоқда.

    Бошқа янгиликлар