АсосийDunyo

Австралияда сёрфингчи акула билан тўқнашганидан кейин изсиз ғойиб бўлди

'Австралияда сёрфингчи акула билан тўқнашганидан кейин изсиз ғойиб бўлди'ning rasmi

Австралиянинг Эсперанс шаҳрининг қирғоқ сувларида бир киши океандаги акула билан тўқнашиб кетди ва изсиз ғойиб бўлди. Ҳукумат қидирув-қутқарув ишларини олиб боришмоқда, деб ёзади News.com.au.

Манбанинг хабар беришича, 9-октябрь, жума куни маҳаллий вақт билан соат 10:45 да сёрфингчилар учун мўлжалланган жойда акула одамга ҳужум қилганлиги ҳақида хабар берилган.

Воқеа жойига патрулчилар, тез ёрдам машиналари, қутқарувчилар ва балиқ овлаш соҳаси ходимлари етиб келишди ва қидиришдан сўнг эркак акулага ем бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақида тахмин қилишди.

Штат бош вазири Марк Макговеннинг айтишича, маҳаллий сёрфёнгчи қурбонни сувдан олиб чиқишга уринган биро унинг уриниши муваффақиятсиз тугаган, шундан сўнг у полицияга ёрдам сўраб мурожаат қилган.

“Эсперанзада жуда жиддий ва эҳтимол фожиали воқеа содир бўлди”, – деб таъкидлади сиёсатчи.

Австралия полицияси воқеа жойидан сёрфингчининг тахтаси топилганлигини тасдиқлади, аммо унинг эгаси бедарак йўқолганлигини маълум қилди Wiley Biley қирғоғи вақтинча жамоат учун ёпилди.

 

Бошқа янгиликлар