1

2016-2017 йилларда Болливуд даромади $3 миллиардга етиши кутилмоқда

ДУНЁ 05.01.2016, 17:11
 2016-2017 йилларда Болливуд даромади $3 миллиардга етиши кутилмоқда

Ҳиндистон савдо-саноат палатаси ассоциацияси маълумотларига кўра, 2016-2017 йилларда Ҳиндистон кинематографияси-Болливуднинг даромади 3 миллиард АҚШ долларига етиши мумкин. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.

“2015 йилда Болливуд даромади 155 миллиард рупий($2,4 миллиард)ни ташкил этганлигини инобатга олсак, кейинги кино мавсуми яъни 2016-2017-йилларда Ҳиндистон киноматографияси даромади 200 миллиард рупий($3 млрд)га ошиши кутилмоқда”, - дейилади хабарда.

Мутахасисларнинг фикрига кўра, сўнгги йилларда ҳинд фильмларининг сифати ва савияси яхшиланди. Айнан шунинг учун ҳам ҳозирда дунё миқёсида Болливуд фильмларга бўлган талаб ортиб бормоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, жорий молиявий йилда чет давлатларга фильм сотиш орқали Болливуд $170 миллиондан $200 миллионгача даромад олиши кутилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1