Хабарингиз бор, бугун Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Ажойиб математика” илмий-амалий фестивали ўз ишини бошлади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, фестивалнинг илк кунида 1,5 мингга яқин одам ташриф буюрди. Фестиваль ўз ишини 7-8-январь кунлари ҳам давом эттиради.
Фестивал доирасида 9 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган «Дастурлаш соатини» ўтказади.
7-8 январь кунлари соат 10:00 дан 11:00 га қадар истаган болалар Scratch визуал даструлаш тили бўйича битта бепул дарсда иштирок этишлари мумкин.








