АсосийJamiyat

Сардоба тошқини туфайли уйсиз қолган фуқаролар уй ололмаса, кимга мурожаат қилиши лозим?

'Сардоба тошқини туфайли уйсиз қолган фуқаролар уй ололмаса, кимга мурожаат қилиши лозим?'ning rasmi

Ушбу саволга Халқаро пресс-клуб сессиясида Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев жавоб берди:

«Бу масала бўйича аниқ стратегияга эгамиз. Бу уйлардан ташқари, эски колхоз идоралари, машина-трактор парклари бўлган уйларни таъмирлаб, 60га яқин оилани сиғдирадиган бир хонали уйларга бўлиб таъмирладик. Бу — захира.  

Қолаверса, бу ерда 38та икки қаватли уйлар талофат кўрган эди. Президентимиз топшириғига кўра, уларни ҳам янги уйлардан қолишмайдиган қилиб таъмирлаяпмиз. Бир пайтлар бу ерда бир қаватли ётоқхона шаклида қурилган уйлар ҳам таъмирланяпти.

Ҳар бир туман ҳокимлигида уйларни эгаларига бериш бўйича комиссиялар ишлаяпти. Ана шу комиссияларга мурожаат қилинса, ўрганиб чиқамиз ва албатта, ҳаммани уй билан таъминлаймиз», — деди вилоят ҳокими. 

    Бошқа янгиликлар