АсосийJamiyat

"Лукойл" Қарши ва Бухорода қиймати 243 млн. сўм бўлган робототехника синфларини ташкил этишда ҳомийлик қилди

'"Лукойл" Қарши ва Бухорода қиймати 243 млн. сўм бўлган робототехника синфларини ташкил этишда ҳомийлик қилди'ning rasmi

Бу ҳақда хабар берган Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжоновнинг таъкидлашича, “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”да таълим-тарбия жараёнига индивидуаллаштириш тамойилларини босқичма-босқич татбиқ этиш, соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацион лойиҳаларни жорий этиш кўзда тутилган.

" - Ана шундай муҳим жараёнда юртимизда фаолият юритаётган йирик компаниялар ташаббус кўрсатаётгани қувонарли ҳол. Жумладан, “ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани” компанияси ҳамда Ҳалқ таълими вазирлиги қошидаги Инновация, технология ва стратегия маркази билан ҳамкорликда ҳудудларда ихтисослаштирилган синфлар ва робототехника курсларини яратиш лойиҳасига старт берилди. Лойиҳа доирасида куни кеча Бухоро шаҳрининг 42-умумтаълим мактабида работотехника синфи ташкил этилди.  

Бироз аввал ҳудди шундай лойиҳа Қашқадарё вилоятидаги 26-умумтаълим мактабида ҳам амалга оширилди. "Лукоил"ҳомийлигидаги ҳар иккала робототехника тўгарак синфларининг техник қиймати 243 млн. сўмни ташкил этади", дейди  Рустам Каримжонов.

Вазир ўринбосари мактабларда робототехника синфларини ташкил этишда ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган ҳомийларни қуйидаги ҳавола орқали мурожаат қолдиришларини сўраган: https://www.itsm.uz/uz/page/partners

    Бошқа янгиликлар