Маълумки, жорий йил 1 ноябрь кунидан бошлаб Тошкент метрополитенида нақд пул муомаласидан воз кечиш мақсадида жетонлардан фойдаланиш тўхтатилади.
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 15-16 октябрь кунлари автоматлаштирилган тўлов тизимини амалиётга жорий этиш бўйича аҳолига кенгроқ тушунча бериш мақсадида Тошкент метрополитенининг 30 та бекатлари кириш ва чиқиш йўлакларида 200 га яқин кўнгилли волонтёрлар иштирокида тарғибот тадбири ташкил этилмоқда.
Ҳозирги кунда Тошкент метрополитенининг барча линияларидаги бекатлар йўл ҳаққи тўловларини ягона транспорт карталари ва НФС банк карталари орқали амалга ошириш имкониятини берувчи стационар валидаторлар билан жиҳозланган.






